ПСЖ Неймарнинг нарҳини ошириб қўйди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби Неймарни 300 млн еврога сотишга тайёр. Бу ҳақида клуб президенти Нассер Аль-Хелаифи маълум қилди.

"Неймар жамоани тарк этиши мумкин. Биз уни 300 млн еврога қўйиб юборишга тайёрмиз," - деди президент.

Олдинроқ, "Барселона"нинг таклифини Париж клуби рад этгани маълум бўлган эди. "Реал" клубининг таклифини эса Неймарнинг ўзи рад этган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг парижликлар билан 2022 йилнинг ёзига қадар шартномаси бор.