ПСЖ Неймарнинг трансферини қанчага баҳоламоқда?
Ads

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Неймарни сотиб юборишга тайёр.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 27 ёшли бразилиялик футболчини 300 млн еврога баҳолашмоқда. Бироқ, бундай катта нарх эвазига унинг бошқа жамоага ўтиш режаси амалга ошмаслиги мумкин. Чунки, ҳеч бир клуб бир футболчи учун бу қадар кўп маблағ сарфламайди.

Таъкидлаш керакки, Неймарга харидор бўлган жамоалар унинг трансфер нархи пасайтирилишига умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймарга “Реал” ва “Барселона” клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, ПСЖ Неймарни 2017 йил “Барселона”дан 222 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва 13та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.