ПСЖ Nike билан ҳамкорликни 2032 йилга қадар узайтирди

ПСЖ клуби АҚШнинг Nike компанияси билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар амалдаги шартномани 2032 йилга қадар узайтиришган. Ушбу келишувга кўра ПСЖ Nike’дан йилига 50-55 миллион евро олади.

Маълумот учун, ПСЖ ва Nike компаниялари ўртасидаги аввалги келишув 2022 йилга қадар тузилган эди. Унга кўра эса парижликлар йилига 25 млн евро олишарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!