ПСЖ Осимҳенни қўлга кирита олмаса, Коло-Муанини олиб келишга ҳаракат қилади

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муани ПСЖнинг ҳужум чизиғини кучайтиришга номзодлардан бири. "Нант"нинг собиқ форварди Париж клубининг шорт-листига киритилган.

Журналист Адриен Грениернинг хабар беришича, Париж грандининг асосий мақсади "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимҳен бўлиб, у ҳозирда Италия А сериясининг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Нигериялик футболчи ҳам аввалроқ Лига 1да ҳаракт қилган. 

Бироқ, Осимхеннинг трансфери амалга ошмаса, ПСЖ жамоа раҳбариятининг захира нишони бўлган Коло-Муанини олиб келишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!