ПСЖ Осиёнинг энг зўр ҳужумчисига 80 миллион евро сарфлайди

CHERY AUTO

“Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хин Мин фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириш имкониятига эга.

Tecno

ПСЖ 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Парижликлар осиёлик ўйинчи трансферига 80 миллион евро тикишга тайёр.

Клуб президенти Нассер Ал-Хелаифий Сон Хин Мин билан Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида шахсан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқчи.

Сон Хин Миннинг лондонликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Кореялик форвард келишувни узайтирмоқчи эмас. “Тоттенхэм” унинг трансферидан мўмай даромад олиш мақсадида трансферга қаршилик қилмаслиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!