ПСЖ Пепени қўлга киритиш учун Европа грандлари билан рақобатлашишига тўғри келади
ПСЖ клуби "Лилль" ҳужумчиси Николя Пепени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Yahoo Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 23 ёшли ивуарлик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи ва бунинг учун 50 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Пепега шунингдек "Арсенал", "Бавария", "Барселона", "Интер" ва "Боруссия" Дортмунд каби жамоалардан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Пепе жорий мавсум “Лилль” сафида жами 38та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар