ПСЖ премьер-лига клубидан футболчи сотиб олиш бўйича келишувга эришди

“Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Идрисса Гуйе ПСЖга кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга қараганда клублар 29 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишган. Унга кўра парижликлар Гуйе учун 32 млн евро тўлашади.

Маълумот учун, Гуйе “Эвертон” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда жами 33та ўйинда иштирок этди ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!