ПСЖ президенти: Илтимос, бизни ҳурмат қилинг
ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Хелайфи The Times нашрига берган интервьюсида Қатарга келган футбол ишқибозлари томонидан мамлакат раҳбарияти томонидан киритилган айрим тақиқлар бўйича билдирилаётган эътирозлар ҳақида гапирди.
“Эшитинг, мен Европани яхши кўраман. Мен АҚШни яхши кўраман. Мен Осиёни яхши кўраман. Мен бутун дунёни яхши кўраман. Мен ҳаммани яхши кўраман, чунки ҳар кимнинг ўз анъаналари, маданияти, мен ҳурмат қиладиган қадриятлари бор. Биз Қатарда фақат ўз қадриятларимиз ва ўз маданиятимиз борлигини айтмоқчимиз ва Сиздан шунчаки маданият, анъаналар, қадриятларни ҳурмат қилишингизни сўраймиз.
Кўп нарса сўрамаяпмиз. Илтимос, бизни, қадриятларимизни ҳурмат қилинг”, - деди қатарлик ишбилармон.
Фикрлар