ПСЖ президенти Неймарни илтимос қилишга ўтдими?
Ads

ПСЖ клуби президенти Нассер аль-Хелаифи хужумчи Неймарнинг жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишлардан ташвишланмоқда. Бу ҳақида Telefoot нашри хабар бермоқда.

Қатарлик бизнесмен ва клуб спорт директори Антеру Энрике яқин келажакда футболчининг операциядан сўнг у билан миш-мишлар ҳақида гаплашиб олиш учун Бразилияга йўл олишлари мумкин.

Парижлик клуб раҳбарияти Неймарни клубҳни тарк этмаслигини ҳамда бутун жамоа унинг атрофида шаклланишини илтимос қилишларини режалаштирмоқда. Шу қатори клубнинг ҳар бир менежери ўйинчининг хоҳишига қарата иш юрутиши ҳам кутилмоқда.

Аввалроқ 26 ёшли футболчи ПСЖдан ҳафсаласи пир бўлганини ва "Барселона"га қайтишни хоҳлаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.