ПСЖ Пулишични “Боруссия Д”дан сотиб олмоқчи
Ads

Франциянин ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери “Боруссия Д” жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишичнинг ҳизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Bild нашрининг хабар беришича, парижликлар раҳбарияти мураббийнинг ҳохиши борасида бахиллик қилмоқчи эмас. Бироқ, дортмундликлар ўз футболчиси билан ҳайрлашишни истамаяпти.

Айтиш керакки, аввалроқ Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳам ушбу футболчини сотиб олишга ҳаракат қилган эди. Бироқ, “Боруссия Д” спорт директори Михаэль Цорк мерсисайдликларга Пулишич ҳақида умуман унутишларини айтган.

Маълумот учун, Пулишич Бундеслиганинг ўтган 12 турининг 9тасчида иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.