ПСЖ қўрқувда! Раҳбарият хусусий хавфсизлик ходимларини жалб қилди

ПСЖ клуби Чемпионлар лигасидан тушиб кетгани муносабати билан мухлисларнинг ғазабидан қўрқмоқда.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра, бунинг ортидан парижликлар раҳбарияти клуб қароргоҳида хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилган. Бунинг учун клубга хусусий хавфсизлик компаниясининг камида 30 нафар ходими жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг, сафарда "Реал"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!