ПСЖ раҳбарияти Мбаппега у кетса, клуб барбод бўлишини айтди

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппега мактуб йўллаб, агар 24 ёшли ҳужумчи келаси йил ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этса, клуб қандай талафот кўришини ҳисоблаб берди.

Париж клуби Мбаппега раҳбарият у учун дунёнинг бирорта футболчисига яратилмаган шароитларни қилиб берганини эслатди. Хусусан, ўтган мавсумда Килианнинг қўлига 158 миллион евро тегиши учун ПСЖ 200 миллион евродан ортиқ харажат қилган.

Мактубда Мбаппе текинга кетадиган бўлса, ПСЖ келаси йил ёзда амалга оширадиган чора-тадбирлар рўйхатини ҳам илова қилди.

Унга кўра, молиявий фэйр-плей бузилмаслиги учун ўйинчилар сотиб юборилади, академиянинг ёш ўйинчилари асосий жамоага жалб қилиниши қайта кўриб чиқилади, бир неча ходимларни ишдан бўшитишга тўғри келади.

Бу ҳолат клубнинг келажагини шубҳа остида қолдиради.

Килиан Мбаппенинг ўзи 2024 йилнинг ёзигача ПСЖда қолишини таъкидламоқда. Клуб раҳбарияти уни бир мавсум ўйнатмаса ҳам, ҳужумчи жамоада қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!