ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар учун қанча маблағ ажратди?
Ads

Франциянинг амалдаги чемпиони – ПСЖ ёзги трансферлар даврида қанча маблағ сарфлаши маълум бўлди.

RMC нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар раҳбарияти жамоа бош мураббийи Томас Тухелга янги футболчилар сотиб олиш ва жамоани кучайтириш учун 120 млн еврт ажратади. Таъкидлаш керакки, бу футболчилар сотувидан ташқари ҳисобланади. Агар ПСЖ ёзда бир нечта футболчисини сотиб юборишини ҳисобга олсак, бу борадаги маблағ янада ортиши табиий.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ жорий мавсум Франция чемпионатида ғолиб чиқди. Бироқ, мамлакат кубоги ва лига кубогида, шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятсизликка учради.