ПСЖ Рамосдан воз кечди

  • 23 март, 2022, 21:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти “Реал”дан эркин агент сифатида Парижга келган Серхио Рамоснинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти ва у билан хайрлашишга тайёр, деб хабарп бермоқда журналист Фабрис Хоукинс.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, мутасаддилар тез орада испаниялик ҳимоячини жамоадан кетиш ҳақида расман огоҳлантирмоқчи. Клуб унинг ўрнига ёш ва чаққон ҳимоячи олишни режалаштирган.

Ўтган ёзда жамоа сафига қўшилган 35 ёшли футболчи жароҳатлари безовта қилаётгани боис атиги бешта учрашувда иштирок этди ва битта гол урди холос.

Рамоснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Серхио Рамоснинг трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!