ПСЖ "Реал" қизиқаётган футболчини "илиб кетди"

"Наполи" ярим ҳимоячи Фабиан Руис ПСЖ футболчисига айланиш арафасида. 

Франция клуби 26 ёшли хавбек билан тўлиқ келишувга эришган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Париж клуби ҳамда неаполликлар ўртасида трансфернинг бир қатор деталлари ҳал қилиниши керак. Клуб спорт директори Луиш Кампуш 2023 йилда "Реал" текинга қўлга киритмоқчи бўлган испаниялик футболчи учун курашда ютиб чиқишни истаяпти. 

Бундан ташқари, "Наполи" ҳамда ПСЖ дарвозабон Кейлор Навас трансфери борасида ҳам музокаралар олиб боряпти. 

Аввалроқ, парижликлар Фабиан Руис трансфери учун 25 миллион евро атрофида пул тўлаши ҳақида хабарлар чиқаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!