ПСЖ "Реал" юлдузига кўз тикди

ПСЖ ўз таркибини тажрибали ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи.

Испан ОАВ тарқатган хабарга кўра, "Реал" Мадрид юлдузи Тони Кроос парижликларнинг асосий трансфер мақсадига айланган. Бироқ Париж клуби бу борада катта қийинчиликка дуч келиши кутилмоқда.

Боиси, немис хавбеки "Реал"да бахтли ва жамоасини ўзгартиришни истамаяпти. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

32 ёшли футбочли "Қироллик клуби" сафига 2014 йилда "Бавария"дан келиб қўшилган эди. Бу вақт оралиғида Тони 349 ўйинда майдонга тушиб, 25 гол ва 83 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!