ПСЖ "Реал"даги дарвозабонини қайтариб олади
Мавсумни “Реал” сафида ижарада ўтказган ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареола муддатидан аввал Парижга қайтадиган бўлди. Бу ҳақда клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Бундан аввалроқ, Испания чемпиони Ареоланинг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилаётгани ва шу сабабли, уни таркибда сақлаб қолиш нияти борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида, парижликлар ҳам уни қўйиб юборишга тайёр эди.
Альфонс ўтган мавсум “Реал” сафида Ла Лигада 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар