ПСЖ “Реал”га футболчи сўраб, таклиф юборди

Ёзги трансферлар даври яқинлашаётгани боис, клублар ўзлари кўзлаган ўйинчиларни олиш ҳаракатларини бошлаб юборди.

Жумладан, Франция чемпиони бўлишга яқин турган ПСЖ келаси мавсум олдидан ҳимоя чизиини мустаҳкамлаш мақсадида “Реал” футболчиси Ферлан Мендини қўлга киритмоқчи.

El Nacional нашрининг ёзишича, парижликлар 27 ёшли футболчини сўраб, Мадрид клубига расмий таклиф юборди. Унга кўра, ПСЖ бу трансферга 30 миллион евро тикишга тайёр.

Айрим манбаларнинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Мендининг трансферини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Франциялик ҳимоячининг мадридликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!