ПСЖ "Реал"ни яна бир марта "ухлатмоқчи"

"Реал" ўз таркибини ёш ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи. Мадридликлар "Монако" аъзоси Орельен Чуаменини сотиб олишни ният қилган.

Аммо "қироллик клуби" франциялик футболчиси учун 60+10 миллион евро таклиф қилади. Бу "қаймоқранглилар"нинг сўнгги таклифи ҳисобланади.

Шунингдек, ПСЖ ҳам Орельеннинг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар унга манфаатлироқ шартнома бермоқчи. Катта эҳтимол билан, бу унинг қарорига таъсир кўрсатиши мумкин. Боиси, "Пари Сен-Жермен" таклиф қилаётган пул анча катта.

Аввалроқ, Ал-Ҳелайфи раҳбарлигидаги клуб Килиан Мбаппени ўз сафида олиб қолганди.

22 ёшли футболчи жорий мавсум "монегасклар" либосида 95 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!