ПСЖ "Реал"нинг 3 нафар футболчиси учун 210 млн евро таклиф қилмоқчи

ПСЖ клуби "Реал" Мадриднинг 3 нафар футболчиси - Тони Кроос, Иско ва Гарет Бэйлга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра парижликлар ушбу уччала футболчини ҳам яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг учун “қироллик клуби”га 210 млн евро тўлашга тайёр. Ўз навбатида мадридликлар ҳам ушбу футболчилар борасидаги таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, 29 ёшли Бэйл жорий мавсум 42та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди. 27 ёшли Иско 36та учрашувда иштирок этди ва 6та гол ҳамда 1та голли узатма амалга оширди. 29 ёшли Кроос эса 43та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!