
ПСЖ "Реал"нинг энг катта режасини барбод қилмоқчи
ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени жамоада сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр.
Париж клуби Чемпионлар лигасини тарк этганига қарамай, қатарлик инвесторлар жамоа учун пул тикишдан тўхтамоқчи эмас. Бу ҳақда "L'Équipe" нашри хабар тарқатмоқда.
Мбаппенинг ўзи "қироллик клуби"га ўтмоқчи. Шунга қарамай, у "Пари Сен-Жермен" билан шартномани узайтириш борасида музокара ўтказган. Бу Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал-Тани илтимосига биноан амалга оширилган.
У парижликлар сафига 2017 йилда "Монако"дан келиб қўшилганди. Бу вақт оралиғида у 206 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 157 гол ва 78 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар