ПСЖ
Ads

Италиянинг “Рома” клуби дарвозабони Алиссон ёзда Франциянинг ПСЖ клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Calciomercato хабарига кўра, парижликлар спорт директори Антеру Энрике 25 ёшли футболчининг трансфери борасида иш олиб бормоқда. Хабарда айтилишича, ПСЖ бразилиялик кипер учун 45-50 млн евро тўлашга тайёр.

“Рома” эса уни ўзи сафида сақлаб қолмоқчи ёки қимматроқ таклиф тушишину кутмоқчи.

Илгарироқ, Алиссонга Англиянинг “Ливерпуль” клубидан таклиф бўлгани, бироқ клуб спорт директори Мончи инглиз клубидан тушган таклифни рад этган эди.