ПСЖ Роналдунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

  • 03 Jun 18:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ мавсумлар оралиғида "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, парижликлар аллақачон 36 ёшли португалиялик футболчининг вакиллари билан алоқага чиқиб, музокараларни бошлаб юборган. ПСЖ Роналдуни 25-30 миллион еврога сотиб олишни ёки унинг эвазига “Ювентус”га аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини беришни режалаштирмоқда.

Бундан аввалроқ, Роналду ПСЖда “Реал”га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппенинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Роналду ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 36 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!