ПСЖ россиялик дарвозабон билан шартнома имзолайди

ПСЖ трансферларни амалга оширишни бошлади. Клуб россиялик дарвозабон Матвей Сафановни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, томонлар келишиб олишди. Бу харида парижликларга 20 миллион еврога тушади. 25 ёшли посбон билан эса 2029 йилгача амал қиладиган битим имзоланади. 

Сафанов мавсумни "Локомотив" сафида ўтказди. У жамоа академиясида таҳсил олган бўлиб, мазкур мавсум 30 та ўйинда майдонга тушди. 

РПЛнинг 13-турида ЦСКА "Локомотив"ни ўз майдонида қабул қилиб, ғалаба қозонганди. Ушанда учрашувдаги ягона голни урган Фёдор Чаловга Аббосбек Файзуллаев ассист берганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!