ПСЖ сафарда "Ланс"га мағлуб бўлди
Франция чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Ланс" - ПСЖ учрашуви ўз ниҳоясига етди. Парижликлар мехмонда мағлубиятга учради.
5-дақиқада Франковски ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Экитике ҳисобни тенглаштирди. 28-дақиада Опенда жамоасини олдинга олиб чиқди. 48-дақиқада Клод-Морис ўйинга нуқта қўйувчи голни урди.
Шу тариқа, ПСЖ 1-ўринда қолди, лекин эндиликда "Ланс" билан орадаги фарқ 4 тани ташкил қилмоқда.
{game}3904657{game}

Фикрлар