ПСЖ сиғдирмаган Доннаруммага қудратли клуб харидор

“Милан” билан шартномаси тугаганидан кейин ПСЖ футболчисига айланган Жанлуижи Доннарумма ёзда яна ўз юртига  қайтиши мумкин.

Парижга келганидан кейин Европа чемпионатининг энг кучли футболчиси кутилмаган муаммога дуч келди. Аргентиналик бош мураббий Маурисио Почеттино Лионель Месси ва Неймар бошчилигидаги жанубий америкалик ўйинчилар босими остида дарвозадаги жойни уммонортидан келган Кейлор Навасга беряпти.

Италиялик дарвозабон эса маҳорат бобида рақобатчасидан кам эмаслигини исботлаган тақдирда ҳам захирада ўтирибди. Бу вазиятдан “Ювентус” фойдаланиб қолмоқчи. Жанлуижи Буффондан кейин маҳоратли посбон топа олмаётган туринликлар Доннаруммани Италияга қайтаришга қарор қилди.

“Ювентус” бу трансферни ёзда амалга оширишни режалаштирмяпти. Доннарумма ҳам уни яхши қабул қилмаган ПСЖдан кетиш истагини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!