ПСЖ стадионининг номи ўзгариши мумкин
Ads

ПСЖ клуби ўзининг уй стадиони бўлган "Парк де Пренс" номини ўзгартириши мумкин.

Парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфининг сўзларига кўра бу янги даромад манбааларини жалб қилиш учун амалга оширилиши мумкин. Бироқ, улар ҳозирча стадион номини сотиш бўйича бирор бир компания билан музокаралар ўтказишгани йўқ.

Маълумот учун, "Парк де Пренс" стадиони 1987 йил фойдаланишга топширилган. У ўз бағрига 50 минг томошабинни сиғдира олади.