ПСЖ таклифи ерда қолди

  • 10 август, 2024, 18:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириш имкониятидан фойдаланмади.

Tecno

Мюнхен клуби раҳбарияти ўйинчини трансфер қилиш бўйича иш олиб бормоқда. Чунки Киммихнинг шартномаси келаси ёзда тугайди ва томонлар янги шартнома бўйинча ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.

29 ёшли тажрибали футболчига жиддий клуб – ПСЖ харидор бўлди. Таниқли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Киммих парижликларга рад жавобини берган.

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси “Бавария” сафида 2015 йилдан бери ўйнаб келади. Шу пайтга қадар у 390 та баҳсда майдонга тушиб, 42 та гол ва 104 ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!