ПСЖ тарбияланувчиси Чемпионлар лигаси тарихига кирди

Кеча, 1 май куни ПСЖ Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал учрашувини меҳмонда Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши ўтказди ва имкониятни бой берди. “Сигнал Идуна Парк” стадионида кечган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.

Эътиборлиси, шу куни парижликлар сафида 18 ёшли ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмери асосий таркибда майдонга тушди ва Чемпионлар лигаси ярим финалини асосий таркибда бошлаган энг ёш иккинчи футболчига айланди. Бу борада биринчи ўринни 17 ёшида (2011) еврокубокларнинг ярим финалида ўйнаган ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер эгаллаб турибди.

Бундан ташқари, шу куни ПСЖ таркибида 30 ёшдан катта ўйинчи йўқ эди. Бу 2012 йилдан бери Чемпионлар лигаси ярим финалида биринчи марта кузатилмоқда (Бавария – “Реал” (3:3, пеналтилар бўйича 3:1)).

Жорий мавсумда Заир-Эмери 40 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Франциялик футболчи ПСЖ тарбияланувчиси бўлиб, академиядан асосий жамоага қадар кўтарилган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт Заире-Эмерини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!