ПСЖ тез орада Неймар билан шартномани узайтиради
Ads

ПСЖ клуби яқин ҳафталар ичида бразилиялик ҳужумчи Неймар билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Абдулла Булма хабар бермоқда.

Гарчи томонлар ўртасидаги келишув 2022 йилга қадар тузилган бўлишига қарамай, парижликлар ушбу келишувни яна узайтиришмоқчи. Уларнинг бу борадаги ўзаро музокараларни январь ойидан буён давом этиб келмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 17та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилди.