ПСЖ
Ads

ПСЖ клуби "Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелднинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар ёзги трансферлар даврида 30 ёшли бельгиялик футболчи учун “шпорлар”га 29 млн евро тўлашга тайёр. Айтиш лозимки, Алдервейрелднинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, Лондон клубида ушбу келишувни яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқи мавжуд. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам лондонликлар билан узоқ йиллик шартнома имзолашни режалаштираётган эди, аммо клуб таклиф қилган маош футболчини қониқтирмади.

Маълумот учун, Алдервейрелд жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 25та ўйинда майдонга тушди. Унга бундан аввалроқ "Манчестер Юнайтед"дан ҳам қизиқишлар бўлаётган эди.

Минбар

Барча блоглар