ПСЖ Тухель билан шартномани узайтирмоқчи
Ads

ПСЖ Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида “Манчестер Юнайтед”га (1:3, 2:0) имкониятни бой берган бўлсада, жамоа раҳбарияти бош мураббий Томас Тухель билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

Унга кўра парижликлар 45 ёшли германиялик мутахассисга 2022 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Янги шартнома имзоланса, Тухелнинг маоши ҳам оширилади.

Таъкидлаш керакки ПСЖнинг 1/4 финалга чиқа олмаганликлари клуб раҳбариятининг бу борадаги қарорини ўзгартирмаган. Тухель яқин икки ҳафта ичида парижликларнинг таклифи борасида ўз қарорини эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тухелнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.