ПСЖ учинчи бор Рамосдан қутила олмади

ПСЖ раҳбариятининг Серхио Рамосдан қутилиш учун амалга оширган учинчи ҳаракати ҳам барбод бўлди.

El Nacional нашрининг ёзишича, “Пари Сен-Жермен” испаниялик ҳимоячи билан икки йиллик битим тузганида унинг йиллик маошини 20 миллион евро қилиб белгилаган. Бироқ, ёши ўтиб қолган Рамос жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаяпти.

“Реал”нинг собиқ сардори Парижга келганидан бери 13 та учрашувда иштирок этди холос. Парижликлар уни жамоадан кетишга кўндирмоқчи. Бироқ, бу гал ҳам уларнинг уриниши самара бермади.

ПСЖга бош мураббийлик қилиши кутилаётган Кристоф Галтье ҳам клуб раҳбариятига Серхио Рамосга ишонч билдирмаслигини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!