ПСЖ учта супер трансферни амалга оширмоқчи

ПСЖ Харри Кейн, Бернарду Силва ва Жоау Фелишни сотиб олмоқчи.

Аввалроқ, ПСЖ ярим ҳимоячи Хави Симонсни ПСВдан 6 миллион евро эвазига сотиб олиши маълум бўлганди. Журналист Жанлука Ди Марсионинг ёзишича, Париж клуби Кейн трансфери нархини пасайтириш учун Симонсни "Тоттенхэм"га таклиф қилиши мумкин. Ўйинчи учун "Бавария" билан рақобат ва "шпорлар" ҳужумчини қўйиб юборишни истамаслиги сабабли келишувни амалга ошириш қийин бўлади.

Бундан ташқари, парижликлар агент Хорхе Мендеш билан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ва "Атлетико" ярим ҳимоячиси Жоау Фелишнинг эҳтимолий трансферлари борасида алоқага чиққан. Мендес Париж клубини мижозларининг фаолиятини давом эттириш учун жой сифатида яхши баҳолайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!