ПСЖ устози "Лилл"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг нималар деди?

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель кеча Франция чемпионатининг 32-турида “Лилл”дан (5:1) қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ушбу ўйинда тўлиқ соғайиб улгурмаган ва деярли майдонга тушиши мумкин бўлмаган футболчилар ўйнашди. Бизга футболчилар етишмаяпти ва мен бу ҳақда клуб президенти билан гаплашмоқчиман. Мағлуб бўлмагунимизча бу ҳақда ҳамма жим бўлди. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашнинг вақти келди”, - дейди германиялик мутахассис.

Таъкидлаш керакки, агар парижликлар кечаги ўйинда ғалаба қозонишганда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиши мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!