ПСЖ ва

ПСЖ клуби майдон марказига истеъдодли футболчи изламоқда. Шу сабабли, улар "Арсенал" билан икки томонлама трансфер амалга оширмоқчи.

"Тўпчилар" хавбеки Маттео Гендузи парижликлар нишонига айланган. Улар 21 ёшли футболчини ўтган мавсум жамоани тарк этган Адриан Рабьо позициясида ўйнатмоқчи. Ўз навбатида, "Арсенал" ҳам анчадан буён майдонга тушмаётган Месут Ўзил ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячи изламоқда. ПСЖ аъзоси Юлиан Дракслер айнан "канонирлар" ёпмоқчи бўлган кемтикни тўлдириши мумкин.

Икки футболчи ҳам жамоаси таркибида асосий таркиб учун курашда имкониятни бой бермоқда. Рокировка эса ҳар икки томонга фойдали бўлиши тайин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)