ПСЖ ва “Лион” ўйинчилари арзонлаб кетди. Оладиган борми?
Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Франция чемпионатида ўйнаётган айрим футболчиларнинг нархларини янгилади.
Экспертлар ҳисоб-китобига кўра, бир неча ўйинчининг трансфер суммаси арзонлади. Нархи энг кўп тушиб кетган икки футболчи – ПСЖ ҳимоячиси Преснел Кимпембе ва “Лион” ярим ҳимоячиси Корентен Толисса бўлди.
Бу ўйинчиларнинг ҳар иккиси 6 миллион еврога арзонлаган.
Айни пайтда Преснел Кимпембе 22 миллион еврога баҳоланмоқда. Корентен Толиссони олмоқчи бўлган жамоалар таклифни 8 миллион евро атрофида шакллантиради.
Фикрлар