ПСЖ ва "Сити" Харри Кейн учун курашади
"Пари Сен-Жермен" ва "Манчестер Сити" клублари "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн учун курашга киришди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ҳар иккала клуб ҳам 27 ёшли инглиз футболчисини шу қиш ёки ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уриниб кўрмоқчи. “Шпорлар” ҳам, ўз навбатида, етакчи футболчисини сотмоқчи эмас ва у билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилади. Кейн эса “Тоттенхэм” сафида соврин юта олмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтишни хоҳламоқда.
Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар