"ПСЖ" вакилларининг ЖЧдаги 11 метрлик нуқта қаршисида оёқлари қалтирамоқда

"ПСЖ" вакиллари Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида пенальтиларни амалга ошириш чоғида ўзларига ўхшамаяпти.

Парижликларнинг нақ уч нафар футболчиси - Пабло Сарабия, Карлос Солер ва Маркиньос жорий жаҳон чемпионатининг плей-офф ўйинларида пенальтилар сериясида ўз зарбаларини муваффақиятсиз амалга оширишди.

Хабарларга кўра турнир тарихида биринчи марта бир клубнинг уч нафар футболчиси бир мусобақа доирасида пенальтиларни голга айлантира олмади.

Сарабия ва Солер 1/8 финал доирасида Испаниянинг Марокашга қарши ўйинида ноаниқликка йўл қўйишди, бу эса "қизил фурия"га кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш имконини бермади, Маркиньос эса Хорватия билан ютқазилган чорак финал учрашувида бразилияликларнинг ишончини оқлай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!