ПСЖ Витинья билан шартномани узайтирмоқчи
Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячи Витинья билан шартномани узайтирмоқчи. Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Париж жамоаси раҳбарлари португалиялик хавбек билан 2029 йилнинг ёзига қадар янги шартнома имзоламоқчи.
Витиньянинг "қизил-кўклар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Бироқ Луис Энрике ўз жамоасида футболчини узоқроқ муддатга ўйнашини истамоқда. 24 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзида "Порту"дан 41,5 миллион евро эвазига Парижга кўчиб ўтганди.
Франция чемпионатининг ушбу мавсумида Витинья 27 та баҳсда қатнашиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Европа чемпионлар лигаси доирасидаги беллашувда Витинья энг яхши футболчилардан бири бўлди ва жамоасини кейинги босқичгат чиқишига улкан ҳисса қўшди.
Фикрлар