ПСЖ хоҳлаётган футболчини Сарри фақат бир шарт билан қўйиб юборишга тайёр

Италиялик таниқли журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, ПСЖ "Лацио"нинг аргентиналик футболчиси Хоакин Корреага жиддий қизиқиб қолган.

Юқоридаги манбага кўра, агар римликлар бош мураббийи Маурицио Сарри эса Корреа эвазига Париж клубидан Пабло Сарабияни олишга қарши эмас.

Ўз навбатида "Лацио" раҳбарияти Корреа эвазига ПСЖдан Сарабия ҳамда унга қўшимча 18-20 миллион евро пул олишни кўзламоқда.

Корреа ўтган мавсум “Лацио” сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Пабло Сарабия ПСЖда 37 та ўин ўтказиб, 7 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!