ПСЖ хўжайини Эмерига тўлиқ ишонишини айтди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир Ал-Халаифи жамоанинг амалдаги бош мураббийи Унаи Эмерига тўлиқ ишонишини айтиб ўтди.
"Мен Унаига 100% ишонаман", - дейди клубнинг БААлик хўжайини L`Equipe нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ бир қатор ОАВларда парижликлар Эмерининг натижаларидан қониқмаётгани ва у тез орада лавозимидан озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, испаниялик мутахассиснинг ўзи жамоадан кетиш ҳақида ўйламаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ортда қолган 19 тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Парижликлар пешқадам "Ницца"дан 5 очко кам жамғаришган.