ПСЖ хўжайини инглиз клубини сотиб олмоқчи

ПСЖ клубига хўжайинлик қилувчи Qatar Sports Investments компанияси президенти Носир Ал-Хелаифи Англиянинг "Лидс" клубини сотиб олиши мумкин.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра қатарлик бизнесмен бу масала юзасидан инглиз клуби хўжайини Андреа Радриццани билан музокаралар ўтказган. Гап шундаки, “Лидс” премьер-лигага чиқа олмагач Радриццани жамоани сотишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!