ПСЖ хўжайини Месси, Мбаппе ва Рамос бўйича мақсадини ошкор қилди

ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифий жамоа етакчилари Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Серхио Рамос келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Биз уларнинг учаласини ҳам сақлаб қолиш бўйича ишлаяпмих. Ҳозир уларнинг шартномасини узайтириш йўлларини қидиряпмиз. Хато қилмаймиз, - деди Нассер Ал-Хелаифий.

Лионель Месси ва Серхио Рамоснинг ПСЖ билан тузган шартномаси мавсум охирида якунланади. Мбаппе эса 2025 йилгача давом этадиган битимга эга.

ПСЖ янги лойиҳани айнан Мбаппе атрофида қурмоқчи. Бироқ, 24 ёшли ҳужумчи келаси мавсум жамоани тарк этиши ҳақидаги гаплар тобора кўпайиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!