ПСЖ яна бир супер трансферни амалга ошириши мумкин

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Мадрид клубидаги келажаги борасида ўйламоқда.

"El Nacional" нашрининг хабарига кўра, франциялик форвард мавсум сўнггида "қироллик клуби"ни тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчи хизматига ПСЖ клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар музокарага киришган. 

Аввалроқ, Карим агар "Боруссия" футболчиси Холанд трансфери амалга ошса, "қайморанглилар" сафидан кетиши ҳақида маълумотлар тарқалганди. Жорий мавсум ҳужумчи Ла Лига доирасида 20та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган ҳамда 7та голга ассистетлик қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!