ПСЖ яна “Реал”га зарба берди

Мадридликлар ёзги трансферлар мавсуми бошида ўзлари анчадан бери кутаётган Килиан Мбаппени қўлга кирита олмай қолди.

ПСЖ хўжайинлари франциялик ҳужумчини катта маош ва турли ваколатлар эвазига Парижда қолишга кўндирди. Бу “Реал” учун кутилмаган ва қақшатқич зарба бўлди.

Яқинда ПСЖ мадридликларнинг яна бир трансферига халақит қилди. Ла Лига чемпиони “Наполи”дан Фабиен Руисни олишга яқин турганди. Лекин парижликлар испан ярим ҳимоячиси учун “Реал”дан яхши таклифни берди ва тез орада Руиснинг трансферини эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Руис “Наполи” таркибида жами 166 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 15 та ассист расмийлаштирган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!