
ПСЖ янги дарвозабон билан шартнома имзолади
ПСЖ "Лилль" дарвозабони Люка Шевальени ўз сафига қўшиб олди. "ESPN" нашрининг маълумотига кўра, трансфер 40 миллион евро ва 15 миллион евро бонуслар билан расмийлашган. 23 ёшли француз Парижда тиббий кўрикдан ўтди ва беш йиллик шартномага имзо чекди. Расмий эълон яқин соатларда кутилмоқда.
Шевалье ПСЖнинг асосий дарвозабонига айланади. Бу эса Жанлуижи Доннарумманинг жамоани тарк этишига олиб келиши мумкин.
Маълумотларга кўра, италиялик посбонга "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" қизиқиш билдирган ва улар аллақачон унинг агенти Энцо Райола билан алоқага чиқишган.
Комментарии