ПСЖ ёш ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ тарбияланувчиси, 18 ёшли вингер Адам Аяри клуб билан ўзининг илк профессионал шартномасини имзолади. Бу ҳақда парижликлар матбуот хизмати хабар берди.

Академия тарбияланувчиси узоқ муддатли меҳнат шартномасига қўл қўйди. Янги битим 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Адам ПСЖнинг 19 ёшгача бўлган жамоаси сафида 20 та учрашувда майдонга тушди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи шу вақт мобайнида 7 та гол урди ва 6 та ҳал қилувчи пас берди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўтган мавсум якунига кўра Франция Лига 1 чемпионлигига эришди ва УЕФА Чемпионлар Лигасида ҳам ғолиб чиқди. Париж клуби қитъа мусобақасини кетма-кет иккинчи бор қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!