ПСЖ ёзда
Ads

“Аякс”га тегишли бўлган ҳимоячи Митчел Баккер фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

RMC нашри тарқатган хабарга кўра 18 ёшли футболчига ПСЖдан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Парижликлар Баккерни ёзда, яъни унинг амстердамликлар билан шартномаси якунлангач ўз сафига қўшиб олишади.

Маълумот учун, Баккер шу кунгача “Аякс”нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида жами 80та ўйин ўтказган.