ПСЖ ёзда Деле Алли учун “Тоттенхэм”га 59 миллион евро таклиф қилади
Ads

Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ клуби “Тоттенхэм”дан Деле Аллини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, парижликлар ёзда “Тоттенхем”га Алли учун 59 миллион евролик таклиф билан чиқишмоқчи.

Айтилишича, ПСЖ сўнгги икки мавсумдан буён Деле Аллини қўлга киритиш пайида юрибди. Аммо, 20 ёшли футболчи ёзда “шпорлар” билан ҳафтасига 70 минг фунт маошни ўз ичига олган янги шартномани имзолаган. ПСЖ ушбу суммани кескин ошириши мумкин, бироқ, лондонликлар ҳам бор кучи билан ўзининг энг иқтидорли футболчисини олиб қолишга ҳаракат қилиши табиий.